Линклар

logo-print

Гаага трибуналида Слободан Милошевичнинг ўз ҳимояси учун келтирган важлари тингланди.


Тўлқин

Ўз вақтида адвокат олишдан бош тортган Югославиянинг собиқ президентига гапириш учун 4 соат вақт берилди.
Трибуналда 90-йилларда Хорватия, Босния ва Косовода инсониятга қарши ва ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланаётган Слободан Милошевич, жумладан, шундай деди:
“Менга қарши айбловлар қонунларни ўз фойдаси йўлида талқин этиш, қадриятларни поймол этиш ва тарихни масъулиятсизлик билан бузиб кўрсатишдан иборат. Югославиядаги фожеали ҳодисаларнинг ҳақиқий айбдорлари имкон қадар жавобгарликдан қутилиб кетишлари учун ҳаммаси бошдан-оёқ тескари тузиб чиқилган”.
XS
SM
MD
LG