Линклар

АҚШ Республикачилар партияси давлат раҳбари лавозимига яна Президент Жорж Буш номзодини расман илгари сўришмоқда.


Тўлқин

Республикачилар партиясининг бугун Нью-Йоркда ўтаётган қурултойида 2 ноябр кунига мўлжалланган сайловда партия аъзолари мамлакат раҳбари лавозимига Президент Жорж Буш номзодини илгари суриши расман маълум қилинди.
Жорж Буш бу таклифга ўз розилигини пайшанба куни билдириши кутилмоқда.
Бу ҳақда сенатор Жон МакКейн шундай баёнот берди:
“Бизга қийин масалаларда қарор қабул қила оладиган ва уни ҳаётга қатъий жорий эта оладиган лидер керак. Бундай лидер билан биз фақат олдинга интилишимиз мумкин. Президент Буш Америка янада кучли ва хавфсиз мамлакатга айланмас экан, тинчлик билмайди”.
Делегатлар Бушнинг Ироқдаги сиёсатини қўллаб-қувватлади ва терроризмга қарши курашни янада кучайтиришда унга мадад бўлишларини билдирди.
Нью-Йоркнинг собиқ Мэри Рудолф Жулиани шундай деди:
Президент Буш халқаро терроризм қандай ёвуз куч эканлигини яхши билади”.
XS
SM
MD
LG