Линклар

logo-print

21 июл куни Ироқдаги қуролли гуруҳ томонидан гаровга олинган Кувайт ширкатининг 7 нафар ходими бугун озод этилди.


Самандар

Кувайт ҳукумати вакили Рана Абдул Зайнава ширкат раҳбарлари 3 нафар кениялик¸3 ҳиндистонлик ва мисрлик озод этилганини тасдиқлади.
Озод этилганларнинг барчаси “Ал-Арабия” телекомпаниясига интервю берди.
Ўзини “Махфий Ислом Армияси”¸ деб атаëтган гуруҳ ўтган ҳафтада видеотасма чиқариб¸унда гаровдагилар фаолият юритадиган ширкатдан Ироқдаги фаолиятини тўхтатишни талаб қилган.
Франция Ироқдаги қуролли гуруҳ томонидан қўлга олинган икки журналистини озод этишга қаратилган ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Франция расмийлари ҳамда мамлакатдаги мусулмон жамоалари қуролли гуруҳ ҳаракатларини қоралади.
XS
SM
MD
LG