Линклар

logo-print

Ироқ муваққат ҳукуматининг собиқ раҳбари Аҳмад Чалобий ўзига нисбатан уюштирилган суиқасддан қочиб қутилишга муваффақ бўлганини маълум қилди.


Самандар

Аҳмад Чалобийга кўра, унинг яраланган икки соқчисидан бирининг аҳволи оғир.
Чалобий¸ сешанба куни шиалар етакчиси Оятуллоҳ Али ас Систоний билан Нажафда ўтказган учрашувидан қайтаëтганида ўзига ҳужум уюштирилганини маълум қилди.
Аҳмад Чалобий колоннаси Латифия шаҳрига киргач¸ уни номаълум шахслар машинада таъқиб қила бошлаб¸ автоколоннага қарата ўт очган.
Саддам Хусайн режими даврида муҳожиратдаги мухолифат гуруҳ ҳисобланган Ироқ Миллий Конгрессининг раҳбари сифатида Аҳмад Чалобий Оқ Уй расмийлари ва Пентагоннинг иттифоқдоши ҳисобланган.
Кейинчалик Аҳмад Чалобий ўзининг АҚШлик ҳамкорлари билан Эрон разведкачиларига маълумот етказиб берганликда айбланган.
XS
SM
MD
LG