Линклар

Исроил Бош вазири Ариэл Шарон вакили Ранан Гиссин “Франс-Пресс” ахборот агентлигига берган интервюсида Исроил ҳукумати Иордан дарëсининг ғарбий соҳилида хавфсизлик девори қурилишини тезлатишини маълум қилди.


Самандар

Исроил ҳарбийлари сешанба куни икки автобусни портлатиб юборган худкушлардан бирининг уйини бузиб ташлади.
Биршибада содир этилган портлашда 16 нафар одам ҳалок бўлди.
Мазкур ҳодисадан сўнг Исроил ҳарбийлари Хеврон шаҳри йўлларини беркитиб қўйди.
Исроил хавфсизлик хизматига кўра¸ худкушлар Биршибада портлаш содир этиш учун айнан Хеврондан йўлга чиққан.
Портлаш учун масъулиятни “Хамас” гуруҳи ўз зиммасига олди. Гуруҳ¸ мазкур портлаш орқали шу йилнинг март ойида унинг икки нафар етакчиси ўлдирилгани учун қасос олганини маълум қилди.
Исроил Бош вазири Ариэл Шарон портлашларга қарамасдан ¸ унинг мамлакати террорга қарши курашни давом эттиришини билдирди.
XS
SM
MD
LG