Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 01:20

Ўзбекистон ҳукумати мониторинг натижаларига бефарқ


Турғунбек Мустақил матбуотга кўмаклашувчи “Интерньюс-Ўзбекистон” ташкилоти оммавий ахборот воситалари ва журналистлар ҳуқуқлари бузилиши бўйича “Озод сўз” лойиҳаси асосида ўтказилаётган мониторингнинг бир йиллик натижалари юзасидан Андижонда анжуман ўтказди.

Унда вилоятлардан мониторингда қатнашган журналистлар, Қозоғистон ва Қирғизистондан ташриф буюрган ҳамкасблар иштирок этди.

Ташкилот директори Холида Анорбоеванинг сўзларига қараганда, анжуманда мониторинг ўтказилишидан нималарга эришилгани, қандай муаммоларга дуч келингани муҳокама қилинган. Мониторинг натижаси журналистлар савияси, ҳуқуқий саводхонлиги анча ошганини кўрсатган. Мониторинг жараёнида қайд этилган ҳуқуқ бузилишлари юзасидан ташкилот юристининг изоҳи бериб борилгани бунга анча ёрдам берган.

Анжуманнинг қозоғистонлик иштирокчиси, “Одил сўз” халқаро умумжамият жамғармаси ҳуқуқшуноси, Марказий Осиё мамлакатларида эркин сўз демократик принципларини ҳимоя қилиш лойиҳаси мувофиқлаштирувчиси Ганна Красильникова айтишича, бундай мониторинг Қозоғистонда беш йилдан буён ўтказилади. Жамғарма кўмаги билан иккинчи йилдирки, Ўзбекистонда ҳам мониторинг олиб бориляпти. Бу мониторинг ОАВ ва журналистлар ҳуқуқи бузилишларининг барча жиҳатларини қамраб олиши билан минтақанинг бошқа давлатларида ўтказилаётган шундай тадбирлардан фарқ қилади. Қирғизистон ва Тожикистонда ҳам мониторинглар олиб бориляпти. Бу давлатларда ОАВ ва журналистларнинг аҳволи Ўзбекистондагидан анча яхши. Қирғизистонда мониторинг натижаларига кўра уч мансабдор лавозимидан озод қилинган. Тожикистонда мониторинг натижаларини ҳукуматга етказиб турадиган махсус ахборот маҳкамаси тузилган. Фақат Ўзбекистонда мониторинг натижаларини кузатиб бориш ва қайд этилган ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишга эътибор йўқ.

Анжуманда халқаро ташкилотлардан ҳам кузатувчилар қатнашди. Сўз эркинлиги халқаро уюшмасининг (Канада) Марказий Осиё бўйича мувофиқлаштирувчиси Сала Каюҳей хонимнинг таъкидлашича, журналистлар ҳуқуқининг бузилиши барча давлатларда қайд этилади. Мамлакат, у ердаги тизим қанчалик шаффоф бўлса, бу ерда коррупция ҳам, журналистлар ҳуқуқларининг бузилиши ҳам камроқ бўлади. Агар амалдорларнинг оммадан яширадиган нарсаси бўлмаса, улар журналистларга ҳам эркин ишлаш имкониятини беради. Ўзбекистонда эса журналистлар, ҳукуматга қарашли матбуот, ҳатто хусусий газета ва журналлар ҳам эмин-эркин ишламаётганини бугунги кунда халқаро кузатувчилар қайд этади. Шунинг учун мониторинг Ўзбекистон учун жуда зарур. Агар ҳукумат мониторинг натижаларига эътибор бермаса, бу мамлакатда шаффофлик бўлмайди.
XS
SM
MD
LG