Линклар

logo-print

АҚШ: “янги озчилик”, ёҳуд ёшлар ва сайловлар


Фарангис Саид Шу кунларда Нью-Йорк шаҳрида АҚШ Республикачилар партияси ӄурултойи бўлиб ўтмоӄда. Унда тажрибали катта ёшдаги вакиллар билан бир ӄаторда кўплаб ёшлар ҳам иштирок этмоӄда. Ёшлар вакилларининг тенгдошларига мурожаат ӄилиб, сайловларда фаол ӄатнашишига даъват этиши кутилмоӄда. Бундан тўрт йил Америкада олдин бўлиб ўтган сайловларда ёшлар кам иштирок этгани сабабли, бу сафар ҳам Республикачилар, ҳам Демократлар партияси ёшларни ўз тарафига оғдиришга уринмоӄда.

Республикачилар партиясининг Нью-Йоркда бўлиб ўтаётган ӄурултойида ҳозирги Президент Жорж Буш ӄизлари, 22 яшар эгизаклар Барбара ва Женна баробарида кўплаб ёшлар иштирок этмоӄда.

Улар орасида 23 яшар Бен Фергюсон ҳам бор.

АҚШдаги энг машҳур радиодастур олиб борувчиларидан бири бўлмиш Фергюсон тахминан бир йил аввал “Бу менинг ҳам Америкам”, деб номланган китоб чоп этган эди.

Ўзини мустаӄил фикрловчи консерватор, деб атайдиган Бен ўз китобида сўнгги йилларда америкалик ёшлар сиёсатдан четлаштириб ӄўйилганини таъкидлаб, ёш авлодни “янги озчилик”, деб атайди. Фергюсон “янги озчилик” деганида ёши 20дан 30гача бўлган, кўп ишлаб, кам маош олувчи ва сиёсий доиралар ҳамда партияларда ўз вакилларига деярли эга бўлмаган авлодни назарда тутади. Республикачилар ӄурултойида чиӄиш ӄилмоӄчи бўлган Фергюсон ёшлар сиёсий жиҳатдан фаолроӄ бўлишлари ва келаси сайловларда кенгроӄ иштирок этишлари кераклигини таъкидлайди. У, хусусан, сайловларда 16 ёшга тўлган фуӄароларга ҳам ӄатнашиш ҳуӄуӄи берилиши тарафдоридир.

Шу ўринда Британиянинг собиӄ Бош вазири Уинстон Черчиллнинг “20 ёшида либерал бўлмаганнинг ӄалби йўӄ, 40 ёшида консерватор бўлмаганнинг мияси йўӄ”, деган гаплари эсга тушади.

Хўш, бугунги кунда Республикачилар партияси америкалик ёшларни ӄандай ғоялар билан ӄизиӄтириб, уларни ўз сафларига жалб этиши мумкин?

Келинг, ӄурултойда иштирок этаётган ёшлар фикрларини тинглайлик. Уларга шу кунларда Нью-Йоркдаги ӄурултой ишини бевосита кузатиб бораётган мухбиримиз Ник Крастев микрофон тутди.

Қурултойда чиӄиш ӄилиши кутилаётган 25 яшар Эрик Хоплин Миннесота штати намояндаси. Унинг фикрича, 2001 йил 11 сентябр ҳодисалари ёшларни Республикачилар сафларига ӄўшилишга ундади:

”Кўриб турганингиздек, бизнинг авлод глобал аксил-террор урушини олиб бораётган ӄуролли кучларнинг ўзагини ташкил этади. Ватанида ӄолган ёшлар эса ўз коллежларида АҚШ ӄўшинлари, Американи ӄўллаб-ӄувватлаб, намойишларда ӄатнашяпти. Биз жуда фаол ва ғайратлимиз. Биз сиёсий жараёнда фаол иштирок этяпмиз. Биз ватанпарвармиз. Жорж Бушни ӄўллаб-ӄувватлаётганимиздан ҳурсандмиз.

Республикачилар ӄурултойининг энг ёш делегатларидан бири 21 яшар Шери Валера сиёсат соҳасида фаол ӄатнашиш кераклигини таъкидлар экан, бир кун эмас бир кун ҳукуматда ишлашни орзу ӄилишини айтади. “Қандай ӄилиб Республикачилар партиясига ӄўшилдингиз?”, деган саволга Шери:

”Бу менинг ӄадриятларимни акс эттиради. Мен Республикачилар партиясига 2000 йилда, президентлик сайловлари даврида ӄўшилган эдим. Оиламда ҳеч бир партияга мансублик бўлмаган. Аввал менга Жорж Бушнинг ўзи ёӄди. У республикачи бўлгани боис, мен партия ғояларини ўрганиб кўрдим. Ва уларнинг ӄадриятлари менга ёӄди. Улар ӄадриятлари менинг шахсий ӄадриятларим билан уйғун келди. Шунинг учун менга Республикачи бўлиш мос эканини тушундим,” - деб жавоб беради.

“Бу менинг ҳам Америкам” китоби муаллифи, Республикачилар партияси аъзоси Бен Фергюсон Билл Клинтоннинг саксофон чалиши ёшларнинг сиёсатга ӄизиӄишини орттирганини таъкидлайди. Ҳозирги президент Жорж Буш ӄайси жиҳатлари билан ёшларга ёӄиши мумкинлигини аниӄ айтмаса-да, Фергюсон тенгдошларига мана бундай мурожаат ӄилади: “Мен республикачиман. Мен ўзим учун айнан шу йўлни, шу партияни танладим. Сенга “Республикачилар сафларига ӄўшил”, демоӄчи эмасман. Бу шарт эмас. Лекин сиёсатда фаол бўлишинг шарт!”

Бундан 4 йил олдинги президентлик сайловларини ёш америкаликларнинг аксарият ӄисми эътиборсиз ӄолдирганини инобатга олса, бугунги кунда ҳам Республикачилар, ҳам Демократларнинг ўз сафларига ёшларни жалб этишга ҳаракат ӄилаётганини тушуниш осон.

Дарвоӄе, яӄинда АҚШда Пью номли ижтимоий сўров маркази ўтказган сўров натижалари ёши 30дан ошмаган сайловчиларнинг аксарияти 2 ноябр куни бўлиб ўтадиган сайловларда овозини Жорж Бушга эмас, Жон Керрига бериш ниятида эканини кўрсатган.
XS
SM
MD
LG