Линклар

ГАРОВГА ОЛИШЛАР ПУТИН ОБРЎСИГА ҚАНДАЙ ТАЪСИР ҚИЛАДИ?


Самандар Сўнгги 10 кун ичида Россия ва россияликлар террор ҳужумининг нишонига айланди. Дастлаб мамлакат ҳаво йўлларига тегишли икки самолëтнинг ҳалокатга учраши¸ сўнгра Москвада ҳудкуш аëлнинг ўзини портлатиб юбориши ва ниҳоят Шимолий Осетиядаги Беслан қишлоғида юз бераëтган воқеалар дунë жамоатчилигини хавотирга солмоқда. Беслан қишлоғидаги мактаблардан бирини ҳужум билан қўлга олганларнинг талаби ҳанузгача номаълум. Россия Президенти Владимир Путин террорга қарши курашажигини бир неча бор таъкидлаган эди. Хўш¸президент сўзининг устидан чиқаяптими? Мамлакатда юз бераëтган ҳодисалар Владимир Путин обрўсига қандай таъсир қилади?

Россияда юз бераëтган сўнгги террор ҳаракатлари мамлакатда хавфсизлик ва иқтисодий барқарорликни ўрнатишга ваъда қилган Россия президенти Владимир Путин обрўсига путур етказаëтган кўринади.

Москвадаги Халқаро алоқалар институтининг эксперти Кирил Коктиш россияликларнинг аксарияти нима учун ҳукумат террорга қарши курашда ожиз¸ деган саволни бера бошлагани кузатилаëтганини айтади:


“Менимча¸ бу Владимир Путинга дуч келаëтган жиддий синов ва бу шу вақтгача одамларни ўйлантирмаган саволлар- яъни ҳукумат террорга қарши курашишга қодирми? Умуман, бу унинг қўлидан келадими? деган саволларнинг юзага чиқишига туртки бўлмоқда”.

Шунингдек¸ Коктиш россияликлар ўз президентидан мамлакатдаги иқтисодий ҳамда хавфсизлик масалалари ëмонлашиб бораëтгани сабабларини тушунтириб беришини хохлаëтганини айтади. Таҳлилчига кўра¸ агар террор оқими мамлакат бўйлаб ҳукм суришда давом этса¸ у ҳолда Владимир Путин учун ўта жиддий синов бошланади.


Москвадаги “Карнеги” маркази ходимларидан бири¸ таҳлилчи Алексей Малашенко мамлакатдаги хавфсизлик билан боғлиқ масалаларда Владимир Путин шу вақтгача одамларнинг ғазабига учрамагани¸ аммо террор ҳужумлари фаоллашаверса¸ бундан қочиб қутула олмаслигини гапиради:


“Агар¸ мамлакатда террор ҳаракатлари давомли тус оладиган бўлса¸ агар йирик шаҳарлар террорчилар нишонига айланишда давом этса ¸ бу эса¸ албатта эҳтимолдан ҳоли эмас¸ унда жаноб Путин жавоб бериши керак бўлган бир қатор саволлар йиғилади”.


Аммо айрим кузатувчилар мамлакатда юз бераëтган ҳодисалар Владимир Путиннинг обрўсига сезиларли таъсир қилмаслигини айтади.


Россиядаги иқтисодий таҳлилчилардан бири Николас Редманнинг айтишича¸ мамлакат оммавий ахборот воситаларининг катта қисми ҳукумат назорати остида бўлганлиги сабабли одамларга Чеченистондаги уруш ва у ерда содир этилаëтган террор ҳаракатлари ҳақида аниқ маълумот берилмайди. Айни шу сабабли¸ Владимир Путин террор ҳаракатларининг олдини олишга қанчалик масъулиятли эканлигини аниқлаш учун одамлар етарли маълумотга эга бўла олмайди:

“Сўнгги воқеалар унинг обрўсига путур етказиши аниқ. Аммо мамлакат матбуотидаги цензура олдида бу ҳеч нарса эмас. Бир сўз билан айтганда¸ одамларга шундай маълумотлар бериладики¸ уларда расмийларнинг террор ҳужумларини олдини олиш учун максимал ҳаракат қилаëтганлиги ҳақида тасаввур пайдо бўлади”¸- дейди Николас Редман.

Кузатувчиларга кўра¸ Владимир Путин юз бераëтган ҳодисалар унинг обрўсига путур етказишини сезган кўринади шекилли¸ ўтган ҳафтада юз берган авиаҳалокатдан сўнг Туркияга режалаган сафарини бекор қилиб¸ Бесландаги вазиятни ўз назоратига олди.

Афтидан Бесландаги вазият Кремлни чечен сепаратчилари раҳбари Аслан Масхадов билан музокаралар бошлашга ундаëтган кўринади.


Аммо Малашенко бундай тахминлар нотўғри¸ деб ҳисоблайди.

Айрим кузатувчилар¸ Россияда юз берган сўнгги ҳодисалар 29 август куни Чеченистонда ўтказилган президентлик сайлови натижалари билан боғлиқ¸ деган фикрда.
XS
SM
MD
LG