Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:21

Олимпиада байроғи Хитойга топширилди


Самандар 2008 йилги Олимпия ўйинлари байроғи Пекинга топширилиши билан¸ инсон ҳуқуларини ҳимоя қилувчи ташкилотлар дунë жамоатчилигини Хитойдаги инсон ҳуқулари билан боғлиқ вазиятга қарата бошлади. Хусусан ¸ Тибетдаги инсон ҳуқларини ҳимоя қилувчи тармоқ турли давлат ҳукумат расмийлари¸ халқаро ташкилотлар ҳамда Халқаро Олимпия Қўмитасини 2008 йилги Олимпиадага қадар расмий Пекинга босим қилиб¸ унинг Тибетга нисбатан сиëсатини ўзгартишни талаб қилишга чақирмоқда.

XV асрда Хитойнинг Тибет мухториятида ташкил топган Сера монастири бир вақтлар бир неча минг буддойи учун ëтоқхона вазифасини ўтаган.

Аммо расмий Пекин Тибетдагилар фаолиятини назорат қилувчи “Сера демократлар қўмитаси”ни ташкил этганидан кейин у ердаги буддойилар сони бир неча юзга камайди.

Қўмитанинг асосий вазифаларидан бири буддойиларнинг туш вақтидаги диний дебатларини яқиндан назорат қилишдир.



Ҳиндистонда жойлашган Тибет инсон ҳуқуқлари ве демократия марказига кўра¸ қўмита дебатлар давомида буддойиларни сиëсатга ҳам жалб этиб туради.


1950 йили Хитой коммунистик қўшинлари Тибетни эгаллаб олгач¸орадан кўп ўтмай¸ ҳукуматга қарши қўзғолон бошланди. Ана шу воқеалар силсиласида 1959 йили буддойилар руҳонийси Далай-Лама Тибетдан қочиб кетди. Ўшандан кейин мамлакат ўн йиллик маданий инқилобни бошидан кечирди. 1960-70 йилар ўртасида бир қанча бутхоналар бузиб ташланиб¸ буддойилар қамоққа олинди.


Мазкур воқеадан сўнг¸ Пекиннинг диний эркинликка нисбатан сиëсати анча юмшади¸ бироқ Далай Лама ҳамон муҳожиратда юрибди. Айни пайтда буддойилар етакчиси Хиндистон шимолидаги Дармасала шаҳридаги Тибетлар ҳукуматини бошқармоқда.


1995 йили Пекин Тибетда 5 ëшли болакайни буддойилар динида салоҳияти бўйича иккинчи ўринда турувчи Панчен Лама этиб тайинлангач¸ ўша вақтда Далай Лама томонидан тайинланган бошқа бир Панчен Лама кўздан ғойиб бўлди. Ҳанузгагача унинг қаердалиги номаълум . Айримлар уни дунëдаги энг ëш сиëсий маҳбус¸ деб ҳисоблайди.


28 ëшли буддойилардан бири Далай Лама ва Панчен Лама ҳақида мана бундай дейди:


“Уларнинг иккиси ҳам юрагимдан жой олган. Улар менинг Буддам. Менга уларнинг иккиси ҳам жуда муҳим¸ аммо ростини айтсам қалбимга яқинроғи Далай Ламадир. Ундан кейин эса Панчен Лама туради. Билмадим нега бундай¸ аммо юрагим шуни истайди”.

Диний етакчилари бўлмаган пайтда ¸ буддойиларга Тибетдаги энг олий зиëратгоҳ Лхаса Жохангга бориб Далай Ламанинг бўм-бўш тахтини кўришга рухсат берилади.


Аммо Тибетдаги инсон ҳуқларини ҳимоя қилувчи тармоқ ходимаси Алисон Рейнолдс буддойиларнинг ҳамон расмийлардан қўрқишда давом этишини гапиради:


“Дин Тибетда қаттиқ назорат қилинади ва бу кундалик равишда одамлар ҳаëтига таъсир қилади. Аммо баъзида шундай вазиятлар ҳам бўладики¸ одамлар Далай Лама суръатини уйларига қўйиб¸ унга бемалол сиғинадилар. Аммо одамларни вазият ўзгариб қолиши мумкин¸деган ҳаëл ҳеч қачон тарк этмайди ва бу тибетликларни жуда ҳам эҳтиëткор бўлишга ундайди”.


Пекин Тибетга нисбатан қўллаëтган сиëсатини давом эттираëтган бир вақтда ¸ минтақада барқарорлик ҳукм суриши учун бир неча юз минг доллар миқдорида сармоя ëтқизди.


Яқин вақт ичида одамларнинг Тибетдаги зиëратгоҳларни бориб кўришига қулайлик яратиш мақсадида кўприк ва темир йўл ëтқизилиши кўзда тутилган.


Аммо Алисон Рейнолдс бу ҳаракатларнинг етарли эмаслиги ва Тибетда тиббий хизматнинг яхшиланиши ҳамда маориф соҳасида ҳам ислоҳотлар ўтказиш кераклигини айтади.
XS
SM
MD
LG