Линклар

БМТнинг Қочқинлар масалалари билан шуғулланувчи агентлиги Эрондаги бир миллион афғон қочқини ўз ватанига қайтганини билдирди.

  • Ҳасанжон

Агентлик 2002 йил апрелида Эрондаги афғон қочқинларини кўнгилли равишда Афғонистонга қайтариш лойиҳасини амалга оширишга киришган эди.
БМТ Агентлиги маълумотига кўра, агар вазият шу тарзда давом этса, лойиҳа муддати 2005 йил март ойида тугагунича Афғонистонга яна 200 минг қочқин қайтади. Шунда Эронда 800 минг афғон қочқини қолади. БМТ вакиллари афғон қочқинлари муаммосини Эрон расмийлари билан муҳокама қилмоқда.
XS
SM
MD
LG