Линклар

Россиянинг Шимолий Осетия республикасида кеча 300дан ортиқ одамни гаровга олган жанггарилар бугун бир нечта аёл ва болаларни озод қилди.

  • Ҳасанжон

Ахборот агентликлари хабарига кўра, камида 26 аёл ва бола, жумладан чақалоқлар ҳам қўйиб юборилган.
Милиция ходими қўйиб юборилган чақалоқлардан бирини машинага олиб келди.
Қуролли гуруҳ Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳрида бугун иккинчи кун одамларни гаровда ушлаб турибди.
Мазкур воқеада қанча одам нобуд бўлгани ҳақида турли маълумотлар тарқатилмоқда. Шимолий Осетия Ички Ишлар вазири Казбек Дзантиевга кўра, воқеада 12 фуқаро нобуд бўлган.
Одамларни гаровга олганлар кимлиги ва улар нима сабабдан бу ишга қўл ургани ҳозирча номаълум.
XS
SM
MD
LG