Линклар

logo-print

Гаровдаги французлар озод этилади


A. ARAL Ироқда чет эллик фуқароларни гаровга олиш ҳоллари ҳамон давом этмоқда. Куни-кеча гаровдаги 12 непалликнинг қатл қилингани жаҳон жамоатчилигини ларзага солди. Маълум бўлишича¸ Ироқда гаровга олинган уч нафар Туркия фуқароси жасадлари пайшанба куни Бағдод шимолида топилган. Айни пайтда Ироқда ўғирланган икки франциялик журналист озод этилмасдан бошқа гуруҳ қўлига топширилган.

Нажафда Ироқ шиалари руҳонийси Муқтадо ас-Садр тарафдорлари билан АҚШ кучлари ўртасида тўқнашувлар авж олган кунларда¸ аниқроғи 20 августда мазкур икки журналист шаҳарга бораëтганда ўзини "Ироқ Исломий Армияси" деб атаëтган радикал жанггари гуруҳ томонидан гаровга олинган эди. Гаровга олувчилар бу гал энди одатдаги талабларидан бир оз четга чиқиб¸ халқаро кучлар ëки хорижий ширкатларни Ироқдан чиқиб кетишларини эмас¸ балки¸ Франция ҳукуматидан мактабларда диний рамзлар¸ шу жумладан¸ рўмол ўрашни тақиқловчи қонунни бекор қилишни талаб қилиб чиқдилар. Агарда Франция ушбу талабни бажармаса¸ журналистларни қатл этишлари ҳақида огоҳлантирган эди. Орадан тақрибан икки ҳафта ўтгач¸ "Ироқ Исломий Армияси" гуруҳи француз журналистларни нисбатан мўътадил бўлган мухолифатдаги суннийлар гуруҳига топширди. Маълум бўлишича Франциянинг бошидан Ироқ урушига қарши чиққани ва коалиция кучларига ҳисса қўшмагани мазкур журналистлар ҳаëтини сақлаб қолишга сабаб бўлиши мумкин.

Журналистлар тақдири:

Мазкур журналистлар келажаги ҳали ҳам мавҳум бўлиб қолмоқда. Франция ҳукумати уларни озод қилиш чораларини изламоқда. Шу мақсадда Франциядан Ироққа мусулмон уламолар ҳайъати юборилган. Уларнинг журналистларни гаровда ушлаб турган гуруҳ билан алоқага киргани айтилмоқда. Париж эса журналистларнинг тез орада озод этилишини умид этмоқда.

Франция ҳукуматининг жанггарилар талабига муносабати:

Франция ҳукумати "Ироқ Исломий Армияси" гуруҳининг гаровдаги французларни қатл этишлари ҳақидаги таҳдидларига қарамай¸ уларнинг талабларини рад қилди. 2 сентябр янги ўқув йилидан бошлаб диний рамзлар қонуни кучга кирди. Мазкур қонун 2003 йилнинг мартида парламент томонидан маъқулланган эди. Қонунга кўра¸ Франциядаги давлат мактабларида диний либосларни кийш ва диний белгиларни тақиш тақиқланади. Масалан¸ яҳудийларнинг тақя дўпписи¸ мусулмонларнинг рўмоли¸ сихларнинг салласи ва насронийларнинг хочи билан мактабга бориш ман этилган. Ироқдаги жанггариларнинг журналистларни қатл этишлари ҳақидаги таҳдидларидан кейин¸ шу пайтгача диний рамзлар ҳақидаги қонунга қаршилик билдириб келаëтган гуруҳлар ушбу қонунга бўйсунишларини билдирдилар. Кузатувчиларга кўра¸ бундан кейин радикал гуруҳларнинг ушбу қонунга эътироз билдиришлари анча қийинлашади.
XS
SM
MD
LG