Линклар

Жорж Буш мамлакат президентлиги учун бўлиб ўтадиган сайловда иккинчи бор ўз номзодини қўйишга рози бўлди.


Республикачилар партияси вакиллари томонидан Нью-Йоркда ўтаётган партия қурултойида 2 ноябр куни бўлиб ўтадиган президентлик сайловларида Жорж Буш ўз номзодини қўйиши ҳақида таклиф билдирилди. Мазкур қурултойда чиқиш қилган Жорж Буш бугун бу таклифга рози эканлигини расман билдирди. Қурултойда у агар президентлик лавозимига иккинчи бор ҳам сайланса, дунёнинг янада хавфсизроқ бўлиши учун ҳаракат қилажагини айтиб, яна бир бор Ироқ урушидан мақсад Қўшма Штатларни ҳимоя қилиш бўлганлигини таъкидлади. Буш ўз маърузасида, жумладан, шундай деди:
“Биз Саддам Ҳусайнни босқинчи ва терроризмни қўллаб-қувватловчи шахс сифатида билардик. Биз унинг мамлакатидаги зулмкорликнинг узоқ тарихини, ҳатто оммавий қирғин қуролидан фойдаланган ҳолда зулм ўтказиб келганлигини билар эдик. 11 сентябр фожеаси бизнинг мамлакатдан бошқачароқ фикрлаш лозимлигини талаб қилди. Ҳа, биз Америкага нисбатан мавжуд таҳдидларга ўз вақтида қарши тура билишимиз керак” , — деди Жорж Буш.
Сайловдаги ўз рақиби Жон Керри ҳақида гапирар экан Жорж Буш агар ким Керри учун овоз берса, у “мавҳумлик, ноаниқлик” учун овоз берган бўлади, — деди.
Қурултой ўтган бино олдида эса Буш маъмурияти сиёсатига қарши минглаб одамлар иштирокида норозилик намойиши бўлиб ўтди.
XS
SM
MD
LG