Линклар

Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳридаги мактабда қуролланган гуруҳ томонидан гаровга олинганларни озод этиш ишлари давом этмоқда.


Бугун кун ярмида қуролланган гуруҳ гаровда ушлаб турилган мактабда содир этилган кучли портлашдан кейин у ерга махсус кучлар бостириб кирди. Баъзи тасдиқланмаган маълумотларга кўра, қуролланган гуруҳ вакилларининг бир қанчаси ўзларини портлатиб юборган, 13 нафар жанггари қочиб кетган. Гаровдагилардан тахминан 100 нафари ҳалок бўлган, 400 нафари яраланган. Баъзи маълумотларга кўра, касалхонага ётқизилганларнинг 150 нафари мактаб ўқувчилари. 3 нафар тирик қолган жанггари бир нечта болани ҳамон гаровда ушлаб турибди, деган хабар ҳам мавжуд. Мазкур жанггарилар ва ҳукумат кучлари ўртасида отишмалар давом этмоқда. Шимолий Осетия Федерал хавфсизлик хизмати бошлиғи Валерий Андреевнинг маълум қилишича,
“мазкур жангни ҳукумат кучлари бошламаган. Ҳукумат кучлари гаровдагиларни тинч йўл билан олиб чиқиш режасида бўлган” .
Ҳозиргина олинган “Интерфакс” ахборот агентлиги хабарига кўра, болалар, ўқитувчилар ва ота-оналардан иборат гаровга олинганларнинг умумий сони 1200 нафардан ортиқ бўлган.
Шимолий Осетияда содир бўлган бу ҳодисани Европа Иттифоқи мамлакатлари ва Америка Қўшма Штатлари қоралади.
XS
SM
MD
LG