Линклар

Шаҳобчада сўм йўқ, чайқов бозорида эса бисёр


Зикрилло Ишонч Ўзбекистондаги валюта айрбошлаш шаҳочаларида наӄд сўм танқислиги кузатилмоқда. Аммо мазкур шаҳобчалар яқинида фаолият кўрсатаётган валюта чайқов бозорида хорижий валютани ҳар доим наӄд сўмга алмаштириш мумкин.

Валюта айрбошлаш шаҳобчалари олдида одамлар узоқ вақт навбат кутиб турганига гувоҳ бўлиш мумкин. Мижозлардан бирининг айтишича, шаҳобча ходимлари гоҳ сўм ёки ток йўқ, гоҳ компьютер ишламаяпти, деган баҳоналар қилади.

Иқтисодчи олим Иброҳим Ҳакимовнинг сўзларига қараганда, наӄд пулни наӄдсиз пулга, наӄдсиз пулни наӄд пулга айлантириш банклардаги одатий операция ҳисобланади. Лекин Ўзбекистоннинг ҳозирги иқтисодий шароитида бунинг иложи йўқ. Банклар бундай операцияларни жисмоний ва юридик шахслар учун амалга оширмайди. Наӄд пул тушуми кўп банклар бу масалани ижобий ҳал этишга ҳаракат қилмоқда. Аммо кичик банкларда бу операцияни амалга оширишда муаммолар келиб чиқаётир. Улар ўзларига тегишли валюта айрбошлаш шаҳобчаларини, шунингдек, ўз мижозларини ҳам наӄд пул билан таъминлай олмаяпти. Ўзбекистон банкларидаги бу ҳолат пул муомаласи тизимида муаммолар борлиги, бу тизим такомиллашмаганидан далолат беради.

Олимнинг фикрича, банклар ўз ишини меъёрдагидек амалга ошира олмаётган шароитдан маълум тоифа шахслар ўз шахсий манфаатлари йўлида фойдаланади. Бу шахслар валюта чайқов бозоридаги кимсалар билан тил бириктириб, турли операцияларни амалга оширади. Айрбошлаш шаҳобчаларида наӄд пул бўлмагач, аҳоли чайқов бозорга мурожаат қилишга, яъни қонунни бузишга мажбур бўлади.

Валюта айрбошлаш шаҳобчаларининг соат 9-10 дан 18 гача ишлаши ҳам маълум муаммоларни туғдиради. Бу вақтдан кейин ёки олдин фуқаролар валютани фақат чайқов бозоридагина алмаштириши мумкин.

И.Ҳакимовнинг таъкидлашича, 1993 йилда валюта айрбошлаш шаҳобчалари масаласи кўтарилганда Марказий банк лойиҳасида шундай операцияларда иштирок этиш учун хусусий шахсларга ҳам лицензия бериш кўзда тутилган эди. Аммо бу лойиҳа амалга ошмади. Ваҳоланки, хорижда, хусусан, қўшни давлатларда ҳам бу операцияларни амалга оширишга хусусий шахслар жалб этилган. Бу шахслар айрбошлаш шаҳобчасининг иш тартибини ўзи белгилайди.
XS
SM
MD
LG