Линклар

logo-print

Бугун Россия Федерал хавфсизлик хизмати вакили Валерий Андреев баёнот бериб, террорчилар томонидан портловчи мосламалар ва қуроллар Бесландаги мактабга воқеа содир этилишидан олдин олиб бориб қўйилган, деган фикр билдирди.


Тўлқин

Унинг айтишича, мактабни ишғол қилишда 30 дан зиёд турли миллат вакиллари иштирок этган.
Терговнинг дастлабки хулосалари ҳақида Андреев, жумладан, шундай деди:
“Бу акция халқаро террорчилар томонидан режалаштирилганлигини ушбу далил ҳам тасдиқлайдики, ўлдирилган 20 террорчидан 10 нафари араб миллатига мансубдир”, — деб Андреев.
Расмий маълумотларга кўра, гаровга олинганларни озод этишда 27 нафар жанггари ўлдирилган, уч жанггари қўлга олинган.
Сўнгги маълумотларга кўра, фожеа оқибатида 322 киши нобуд бўлди, шулардан 155 нафари болалар. 250 дан зиёд жасад мактаб харобаси тагидан олиб чиқилган. Энг сўнгги маълумотларга кўра, 700 киши тиббий ёрдамга мурожаат қилган. 500 дан зиёд жабрланганлар касалхоналарга ётқизилган. Бир гуруҳ жароҳатланган болалар даволаниш учун Москвага жўнатилган. Сўнгги маълумтоларга кўра, 27 эмас, 26 жанггари ўлдирилган.
XS
SM
MD
LG