Линклар

Бугун эрталаб Россия Президенти Владимир Путин Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳрига келиб, йиғилиш ўтказди.


Тўлқин

Мазкур йиғилишда Россия Президенти мамлакатнинг Шимолий Осетия қисмидаги давлат чегарасини ҳамда республиканинг маъмурий чегараларини ёпишга фармойиш берди.
Путинга кўра, куч ишлатиш салоҳиятига эга идоралар гаровга олинганларни куч билан озод этиш операциясини режалаштиришмаган:
“Албатта, биз имкон доирасидаги барча вариантларни кўриб чиқдик. Аммо гаровга олинганларни бу шаклда озод этиш бизнинг режамизда йўқ эди ва биз бунга тайёргарлик ҳам кўрмаган эдик. Воқеалар ўз-ўзидан фавқулодда тез ва кутилмаганда ривожланиб кетди. Махсус бўлинмалар ва Республика Ички Ишлар Вазирлиги ходимлари ўзларини аямасдан мардлик кўрсатишди”, — деди Владимир Путин.
Йиғилишда террорчилик ҳаракатининг барча жиҳатларини текшириш тўғрисида қарор қабул қилинди.
Эрта тонгда Бесланга келган Россия Президенти йиғилиш бошлангунга қадар туман касалхонасига бориб, фожиада жабрланганларни кўрди.
XS
SM
MD
LG