Линклар

Бугун Деҳли шаҳрида Ҳиндистон ва Покистон ташқи ишлар вазирлари ўртасида Кашмир муаммоси юзасидан музокаралар бошланди.


Тўлқин

Ҳиндистон пойтахтида икки давлат ташқи ишлар вазирлари: Натвар Сингҳ ва Хуршид Маҳмуд Касурий ўртасида Кашмир муаммосини ҳал қилиш бўйича бошланган мазкур музокаралар икки кун давом этади.
Учрашувнинг биринчи кунида томонлар ўртасида Кашмирдаги вазиятни барқарорлаштириш ва хавфсизлик масаласи, терроризм ва наркотиклар контрабандаси муаммолари муҳокама этилди.
Ҳиндистон Ташқи ишлар вазири Манҳоман Сингҳ, жумладан, шундай деди:
“Бизнинг мақсадимиз — музокараларда муаммони ҳал этишдаги келишувда ижобий натижага эришиш. Сўнг унинг амалга оширилишини қадам-бақадам баҳолаб борамиз. Аммо, мен ишонаманки, биз Кашмирдаги вазият каби ўта чигал муаммони барқарорлаштиришда келишувга эриша оламиз” .
Музокаралар бошланиши олдидан Покистон Ташқи ишлар вазири Касурий Кашмир масаласи Жанубий Осиё минтақаси хавфсизлигида ҳал қилувчи омил эканлигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG