Линклар

Ироқда Саддам Ҳусайннинг яқин ёрдамчиси, мамлакат раҳбариятининг собиқ аъзоси Иззат Иброҳим Ад-Дурий қўлга олинди.


Тўлқин

Мамлакат Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, Ироқдаги касалхоналардан бирида даволанаётган Ад-Дурий шанба куни Тикрит шаҳри ҳудудида махсус операция ўтказилаётган пайтда қўлга олинган. Ад-Дурийни қўриқловчи қуролланган гуруҳ қаршилик кўрсатган. Қуролланган гуруҳ билан бўлиб ўтган шиддатли отишмаларда тахминан 70 дан зиёд киши нобуд бўлган.
Аммо Америка қумондонлиги ва дипломатик корпус вакиллари Ад-Дурийнинг қўлга олинганлигидан хабардор эмаслигини билдирди.
XS
SM
MD
LG