Линклар

logo-print

Флорида қирғоқларига “Френсис” довули етиб келди.


Тўлқин

Ўта кучли шамол оқибатида 2 миллион аҳоли яшайдиган ҳудудда электр тармоқлари ишдан чиқди. Соҳилбўйида яшовчи ўн минглаб одамлар штатни ташлаб чиқиб кетишга мажбур бўлди. Аэропорт ва истироҳат парклари ёпиб қўйилди.
АҚШ Президенти Жорж Буш Флоридани ҳалокат зонаси деб эълон қилди.
Бундан олдин Багама оролларига ҳам жиддий талофатлар келтирган “Френсис” довули икки киши ҳаётига зомин бўлган эди.
Бу бир ой ичида Флорида штатига бостириб келган иккинчи кучли довулдир. Уч ҳафта олдин келган “Чарли” довули оқибатида Флоридада 27 киши нобуд бўлди ва у келтирган зарарнинг умумий ҳажми миллиардлаб долларни ташкил этди.
XS
SM
MD
LG