Линклар

Шимолий Осетиянинг Беслан шаҳарчасида бугун фожиа қурбонларини дафн этиш маросими бўлиб ўтди.


Тўлқин

Энг сўнгги маълумотларга кўра, Беслан фожиаси қурбонлари сони 335 тага етди. Ҳозирда касалхонада бўлган жабрланганлар 400 киши, улардан 50 дан зиёд бемор ҳаёти хавф остида. Якшанба куни 17 нафар оғир ярадор бўлган болалар Москва шаҳрига келтирилди. 200 киши ҳалигача бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.
6-7 сентябр кунлари Россияда мотам куни деб эълон қилинди.
Шимолий Осетия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Исмель Шаов маълумотига кўра, Бесландаги мактабга ҳужум билан бостириб кирган қуролланган гуруҳ сафида бўлган деб гумон қилиниб, уч одам қўлга олинган, уларнинг бири — аёл киши. Матбуот хизмати раҳбари сўзларига кўра, улар ўзларига қўйилган айбловни тан олишган.
Қўлга олинганлардан бири жорий йилнинг 1 февралида Владикавказда содир этилган террор ҳаракатлари, 29 майдаги Москва-Владикавказ поездидаги портлаш ва 22 июн тунидаги Назранга босқинчилик билан ҳужум қилишда иштирок этган, деган айблов билан шу пайтгача қидирувда бўлган.
Шунингдек, якшанба куни Италия ва АҚШ дан Шимолий Осетияга тиббий жизоҳлардан иборат инсонпарварлик ёрдамлари етиб келди.
XS
SM
MD
LG