Линклар

Арманистон Ироққа 50 нафар ҳарбийдан иборат қўшин юборади.


Самандар

Бу ҳақда мамлакат Президенти Роберт Кочарян Полша Президенти Александр Квасневский билан келишиб олди.
Арманистон қўшинлари Ироқда 8 минг сонли Полша ҳарбийлари таркибига қўшилади.
Ироқнинг Фаллужа шаҳрида ҳаракатланаëтган АҚШ ҳарбийлари автоколоннаси портлатилиши натижасида АҚШ ҳарбийларидан 7 нафари ва 3 гвардиячи ҳалок бўлди.
Бағдодда ўтказилган ҳарбий амалиëтлар давомида исëнчи гуруҳларга алоқадорликда гумон қилинган 500 нафарга яқин шахс қўлга олинди.
Амалиëт Бағдоддан 30 километр наридаги Латифия қишлоғида ўтказилди.
Ироқ расмийларига кўра¸ якшанба куни бошқа бир ҳудудда юз берган тўқнашувда 12 нафар ироқлик ҳалок бўлган. Исëнчиларга тегишли катта миқдордаги қурол-аслаҳа мусодара этилган.

Шунингдек¸ АҚШ ҳарбийларининг Бағдод шимолидаги Балад ҳарбий базасига миномëтдан ҳужум уюштирилиши оқибатида 2 ҳарбий ҳалок бўлди¸ 16 нафари яраланди.
Ироқда Саддам Ҳусайннинг яқин ёрдамчиси, мамлакат раҳбариятининг собиқ аъзоси Иззат Иброҳим Ад-Дурий қўлга олингани ҳақида хабар тарқатилган эди. ДНК анализларига кўра қўлга олинган шахс ҳақиқатан ҳам Иззат Иброҳим Ад-Дурий эмас.
XS
SM
MD
LG