Линклар

Франциялик икки журналист баҳоси 5 миллион доллар.


Самандар

Норасмий маълумотларга кўра¸ Ироқда Франциянинг икки нафар журналистини қўлга олган қуролли гуруҳ гаровдагиларни озод этиш эвазига 48 соат ичида 5 миллион доллар тўланишини талаб қилмоқда.
Мазкур баëнот интернетдаги исломий сайтлардан бирида чиққан.
Баëнотда шунингдек¸ Франция “Ал-Қайда” етакчиси Усама бин Ладен билан ҳеч қачон низоларга бормаслиги ва Ироқ билан ҳеч қандай ҳарбий ва молиявий ҳамкорлик қилмасликка ваъда бериши кераклиги ëзилган.
Бундан бир неча кун илгари журналистларни гаровга олган гуруҳ уларни бошқа бир қуролли гуруҳга топширгани ва яқин вақт ичида уларнинг қўйиб юборилиши ҳаиқда хабарлар тарқатилган эди.
Шунингдек¸Ироқдаги қуролли гуруҳ томонидан гаровга олинган Туркия фуқароси озод этилди.
Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.
Ироқда бошқа бир қуролли гуруҳ томонидан қўлга олинган 3 нафар иорданиялик ҳам қўйиб юборилди.
Сўнгги пайтларда юзлаб мамлакат фуқаролари қуролли гуруҳлар томонидан қўлга олиниб¸улардан 20нафарга яқини қатл этилди.
XS
SM
MD
LG