Линклар

Беслан шаҳрида бугун ҳам фожеа қурбонларини дафн этиш маросими бўлиб ўтди.


Самандар

Яқин кунлар ичида Беслан қурбонлар бир мозорда дафн этилади. Бугунги дафн этиш маросимида йиғилган ота-оналарнинг ҳолатини сўз билан тарифлаб бўлмас эди.
Дафн этиш маросимига келган Беслан шаҳри ҳокими Борис Уртаев нафақат Беслан шаҳри аҳолиси¸ балки Осетиядаги бошқа баъзи оилалар ҳам мазкур ҳодисаларда ўз яқинларидан айрилганини маълум қилди.
Беслан қурбонларининг сони 335тага етди. Уларнинг ярми болалардир.

Аксарият оилаларнинг касалхона ва ўликхонага бориб¸ ўз яқинларинини қидираëтгани кузатилмоқда.

Мамлакатнинг таниқли шахслари дафн маросимида иштирок этиш учун Беслан шаҳрига борди.
Улар орасида Москва шаҳар мэри Юрий Лужков¸ Шимолий Осетия Президенти Александр Дзасохов¸Парламент раиси Сергей Гризлов ва Бош Прокурор Владимир Устиновлар ҳам бор эди.
6-7 сентябр кунлари Россияда мотам куни¸ деб эълон қилинган.
XS
SM
MD
LG