Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:18

Америкалик олим Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлари бўйича вазиятни ўрганмоқда


Турғунбек Ўзбекистондаги инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари фаолиятини илмий жиҳатдан ўрганиш мақсадида тадқиқотлар ўтказаётган америкалик олим Брайан Бродски Андижонда ҳам бўлди.

Мичиган университети докторанти Б.Бродскининг сўзларига қараганда, у инсон ҳуқуқлари бўйича илмий иш ёзаётгани учун постсовет давлатлардаги, хусусан, Ўзбекистондаги бу борадаги вазиятни ўрганмоқда. Баҳорда у олти ҳафта давомида мазкур мамлакатда бўлиб, мавжуд вазиятни таҳлил қилган. Кузда ҳам яна шунча вақт давомида Ўзбекистондаги тадқиқотларини давом эттиради. Айни пайтда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотлари фаолиятининг эркин-эркин эмаслиги борасида кузатувлар олиб бормоқда.

Олимнинг айтишича, у 2000 йилда ҳам Ўзбекистонда саккиз ой давомида яшаган ва ишлаган. Аввалги ва ҳозирги кузатувлари мамлакатдаги инсон ҳуқуқлари билан шуғулланувчи нодавлат ташкилотларнинг фаолияти анча оғирлигини кўрсатган. Бир қарашда бундай ташкилотлар фаолиятига рухсат берилгандек туюлса-да, аслида уларнинг муаммолари кундан-кун кўпайиб бораётганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бугунги кунга келиб, аҳоли орасида мавжуд аҳволдан норозиликни ошкора изҳор қилиш 2000 йилдагидан кўра анча кўпайган.

Б.Бродскининг фикрича, нодавлат инсон ҳуқуқлари ташкилотлари ва мухолифатдаги сиёсий партияларни расман рўйхатга олиш, уларнинг номзодлари бўлғуси парламент сайловида эркин иштирок этишини таъминлаш керак. Шундагина мамлакат ривожланади, демократик ўзгаришлар юз беради.
XS
SM
MD
LG