Линклар

logo-print

КЎПЧИЛИК БЕСЛАН ФОЖИАСИ ҲАҚИДА ТЎЛИҚ МАЪЛУМОТГА ЭГА ЭМАС


Самандар Беслан воқеаси якунланган бўлишига қарамасдан¸ кўп саволлар ҳамон жавобсиз қолмоқда. Беслан фожиаси дунë матбуотида турлича ëритилмоқда. Кремл мазкур ҳодиса ортида халқаро террор тармоғи турганини айтаëтган бир пайтда¸ матбуотда бу тахминлар инкор этилмоқда. Афтидан¸ Беслан фожиаси борасидаги баҳс-мубоҳасалар анча давом этадиган кўринади.Бунинг устига¸ Россия Президенти Владимир Путин Бесландаги мактаб ишғол қилингиши ва фожиа қурбонлари сони кўплиги сабабларини ўрганиш учун жамоатчилик текшируви ўтказишга рухсат бермади. Президент Бесландаги воқеа билан расмий Москванинг Чеченистонга нисбатан қўллаëтган сиëсати ўртасида ҳеч қандай алоқа йўқ¸еди. Бу эса¸ Россия раҳбарининг кўплаб танқидларга учрашига сабаб бўлмоқда. Зеро¸мактабдагиларни гаровга олганларнинг Россия хукумати олдига қўйган талаби Чеченистондаги зўравонликни тўхтатиш ва у ердан Россия ҳарбийларини олиб чиқиб кетиш эди.Мавзуни Самандар давом эттиради.

Кўпчилик ҳанузгача Беслан фожиаси ҳақида тўлиқ маълумотга эга эмас. Одамлар аслида нима бўлгани¸ қуролли гуруҳнинг қандай қилиб шаҳарга кириб келгани ва ҳукумат томонидан тарқатилган шубҳали маълумотлар ортида ким турганини тушуниб етолмаяпти.


Маълумотларга кўра¸ шимолий осетияликларнинг маҳаллий расмийларига нисбатан ғазаби кучайган . Республика Президенти Александр Дзасохов Беслан фожиаси қурбонига айланганлар яқинларидан ўзининг шахсий узрини сўраган бўлиши мумкин¸ аммо Озодлик радиосининг Шимолий Осетиядаги мухбири Татяна Собол узрнинг ўзи одамлар учун кифоя эмаслигини айтади.


Мухбиримизга кўра¸ сешанба куни Шимолий Осетия кўчаларига чиққан бир ярим мингга яқин одам қурбон бўлганлар руҳини ëд олиш билан бирга маҳаллий ҳукумат истеъфосини ҳам талаб қилишни бошлаган:


"Норозилик намойиши ўтказган гуруҳ маҳаллий расмийларнинг истеъфосини талаб қилмоқда. Намойишда иштирок этганларнинг деярли ҳаммаси Беслан фожиасида ҳукумат аъзоларини айбламоқда”¸- деди Татяна Собол.


Шимолий Осетиядаги “Осетия” номли нодавлат ташкилоти раҳбари Валерий Таказов расмийлар Беслан фожиаси учун жавобгарлигини айтади :


“ Ҳар бир шахснинг ўз қилмиши учун жавоб беришга тўғри келади¸ шу жумладан¸ республика президенти ҳам. Ҳеч кимга сир эмаски¸ президент Александр Дзасоховнинг Шимолий Осетиядаги обрўсини яхши¸деб бўлмайди ва ҳукуматга ҳам¸депутатларга ҳам кутилганидек эмас”.


Россия матбуоти бугун ҳам асосий эътиборини Беслан фожиасига қаратди. Сўнгги бир неча кун ичида “Московский Комсомолец” газетаси “Ëлғонлар хроникаси” сарлавҳаси остида бир неча мақола чоп этиб¸унда ҳукуматнинг Бесландаги воқеаларга нисбатан билдирган дастлабки муносабатлари ва у ҳақда нотўғри маълумот берганлигини ëзади.


“Известия” газетаси ҳам Беслан фожиаси гувоҳларининг сўзларига таяниб ëзган мақоласида ҳукумат тарқатаëтган маълумот Беслан фожиаси гувоҳларининг айтаëтгани билан тўғри келмаëтганини ëзади.




Душанба куни Россия Президенти Владимир Путин хорижий журналистлар билан матбуот анжумани ўтказди.

Гарчи¸Чеченистон сепаратчилари етакчиси Аслан Масхадов нафақат Беслан фожиасига ¸балки бунга қадар Россияда юз берган икки самолëтнинг портлатилиши ва Москвада ҳудкуш аëлнинг ўзини портлатиб юборишига ҳеч қандай алоқаси йўқлигини билдирсада¸ Россия Президенти бу гапларни нотўғри¸ деб ҳисоблайди. Владимир Путин Беслан фожиаси ортида халқаро террор тармоғи турганини айтди.


Аслан Масхадовнинг вакили Аҳмад Закаев Озодлик мухбири билан телефон орқали қилган мулоқотида бу ҳақда шундай деди:

“ Беслан фожиасида Аслан Масхадовнинг қўли борлиги ҳақидаги баëнот¸ мактабни штурм билан қўлга олган қуролли гуруҳ аъзолари орасида ҳорижий жанггарилар ҳам бор ¸ деган маълумот каби дезинформация - нотўғри маълумотдир.Россия ҳукуматининг мақсади одамларга Беслан воқеаси ортида халқаро террор қўли борлигини кўрсатишдир. Ваҳоланки¸ Масхадов ҳақидаги маълумот ҳам ҳорижий жанггарилар ҳақидаги маълумот ҳам ëлғондир”.


Россия Президенти Владимир Путин Беслан воқеасини ўрганиш учун жамоатчилик текшируви ўтказилмаслигини таъкидлади. Ҳозирча Президент айтган гап шу. Балки¸ бир оз ўтиб халқ оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорликда Владимир Путинни ўз фикрини ўзгартишга ундаши мумкин. Балки¸ мамлакат Путиннинг террорга қарши олиб бораëтган сиëсатига умуман аралашмас.
XS
SM
MD
LG