Линклар

Ян Кубиш Олий Мажлисга бўладиган сайловга қизиқмоқда


Шайбон 7 сентябрь куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Содиқ Сафоев шу кунларда мамлакатда ташриф билан бўлиб турган Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Бош котиби Ян Кубиш билан учрашди.

Ўзбекистон ташқи сиёсат маҳкамаси томонидан тарқатилган хабарда айтилишича, учрашув чоғида Ўзбекистон ва ЕХҲТ ўртасидаги ҳамкорликнинг бугунги аҳволи ва истиқболлари муҳокама этилган. Шунингдек, учрашувда жорий йил декабрда Олий Мажлисга ўтказиладиган сайлов ва мазкур тадбирни ўтказишда ЕХҲТ билан ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилган.

Музокара давомида С.Сафоев ва Ян Кубиш инсоният тараққиётига хавф солаётган уч муаммо – терроризм, диний экстремизм ва наркотрафик масалаларини муҳокама этган. Ўзбекистон томони ЕХҲТга аъзо айрим мамлакатлар ҳудудида экстремистик гуруҳлар ошкора фаолият кўрсатаётгани юзасидан ўз эътирозини билдирган. Шунингдек, учрашувда халқаро ҳамжамият ўртасида экстремизм ва террорчиликка якдил ёндашув мавжуд эмаслиги таъкидланган.
XS
SM
MD
LG