Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 18:04

Қозоғистон парламентига сайловнинг бир қисми "электрон" бўлади


Сентябрнинг учинчи якшанбаси – 19 сентябрь куни Қозоғистон республикаси парламентига сайлов бўлиб ўтади. Маълум бўлишича, шу куни мамлакат сайловчиларининг бир қисми ўз овозларини анъанавий қоғоз бюллетенлар орқали эмас, балки электрон восита – компьютер тугмасини босиш орқали берадилар.

Қозоғистон республикаси Марказий сайлов комиссияси аввалроқ тарқатган маълумотларга қараганда, электрон овоз бериш республиканинг 177 шаҳрида ташкил қилиниши кутилаётган эди.

Президент Назарбоевнинг парламент палаталари
1 сентябрь кунги қўшма мажлисида қилган чиқишида билдиришича, электрон овоз бериш республикадаги техникавий жиҳатдан тайёргарлиги яхши бўлган аҳоли пунктларининг 10 фоизида ўтказилади.

Марказий сайлов комиссияси кўрсатган рақам –
177 та шаҳар Президент айтаётган ўша 10 фоизми ёки ундан оз-кўпми – билмадик. Қолаверса, сиз тингловчи учун, бу ҳозир муҳим эмас. Муҳими, овоз беришни электрон воситалар ёрдамида ташкил қилиш сайлов пайтида бўладиган қонунбузарликларни бартараф қила оладими, деган савол жавобидир.

Қозоғистон Президентининг фикрича, бартараф қила олади. У ўз чиқишида айни шу фикрни айтди.
Хўш, сайловни ташкил қилишдаги бу янгиликка жамоатчиликнинг муносабати қандай?

Мажлис депутати Амангелди Айтали Қозоғистондаги аҳоли пунктларининг ҳаммаси ҳам электрон сайловга тайёр эмаслигини таъкидлайди:"Шаҳарларда бу усулдан фойдаланиш мумкиндир, бироқ қишлоқларда техникавий жиҳатдан ҳам, психологик жиҳатдан ҳам анча мушкул бўлади".

Шу ўринда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ижроия қўмитаси раиси Владимир Рушайлонинг ҳам электрон овоз бериш тўғрисида айтганларини эшитиб кўрайлик. Яқинда бўлиб ўтган сиёсий издиҳомлардан бирида у бундай деган эди:"Электрон воситалардан фойдаланишнинг ижобий жиҳатлари жуда кўплигини кўриб турибмиз. Бир вақтнинг ўзида катта тезлик билан сайлов натижалари ҳисоб-китоб қилинади, иккинчидан, информацияни сохталаштиришнинг иложи бўлмай қолади. Чунки бундай қилиш техникавий жиҳатдан имконсиздир".

Бироқ, электрон воситаларни алдаш имконсиз эканлиги тўғрисида қанчалик кўп гапирилмасин, сайловлар пайтидаги қаллобликларни кўравериб, кўзи пишиб кетган оддий сайловчи бу гапларга ишонавермайди.

"Электроникани ҳам одам бошқарадику?! Шунинг учун, унинг фойдаси бўладими-йўқми, айтиш қийин. Электроникасиз сайлов пайтида бир киши ўн одам учун овоз берарди. Яна ўшандай бўлиши мумкин",
дейди астаналик сайловчи.

***
XS
SM
MD
LG