Линклар

58 ёшли Клинтон юрагида кеча ўтказилган жарроҳлик операциясидан кейин у ўзини яхши ҳис қилмоқда.


Ўтган ҳафтада у юрак ҳудудидаги кучли оғриқ шикояти билан Нью-Йоркдаги касалхонага ётқизилган эди.
Собиқ президент юрагида ўтказилган операция ҳақида Нью-Йорк килиникаси кардиологи Крейг Смит, жумладан, шундай деди:
“Режали аорто-коронар шунтлаш операцияси амалга оширилди. Тўртта шунт ўтказилди. Бемор ўзини яхши ҳис қиляпти”.
Бу Крейг Смит сўзлари эди.
Беморда ўтказилган дастлабки тиббий текширувлар унинг коронар артерия томири деворларида ўтириб қолган холестерин қон йўлини 90 фоизга бекитиб қўйганлигини кўрсатди. Бунинг оқибатида Клинтонда инфаркт бошланиши таҳдиди бор.
XS
SM
MD
LG