Линклар

Бугун Ҳаага трибуналида Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевич устидан бошланган суднинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.


Суд йиғилишида Слободан Милошевичнинг ҳимояси учун сўзга чиқадиган биринчи гувоҳ кўрсатмалари тингланди. Мазкур гувоҳ трибуналга суд тайинлаган икки адвокат томонидан чақирилган. Судда ўзини ўзи ҳимоя қилишини билдирган собиқ президент мазкур адвокатлар билан ҳамкорлик қилишни қатъийян рад этмоқда.
Мазкур адвокатлар, суд қарорида қайд этилишича, судланувчининг соғлиғи бир неча бор ёмон бўлиб қолганлиги оқибатида жараённи тезлаштириш мақсадида ёлланган.
Милошевич ўтган асрнинг 90-йилларида собиқ Югославия ҳудудида инсониятга қарши ва ҳарбий жиноятлар содир этганликда айбланмоқда.
XS
SM
MD
LG