Линклар

Бугун Афғонистонда сайловолди кампанияси бошланганлиги расман маълум қилинди.


Президентлик лавозимига 18 киши даъвогарлик қилмоқда. Уларнинг орасида мамлакатнинг ҳозирги президенти Ҳомид Карзай ҳам бор. Овоз бериш бир ойдан кейин, яъни 9 октябр куни ўтказилиши режалаштирилган.
Ҳомид Карзай мамлакат ичкарисида ҳам, чегараларда ҳам хавфсизлик масаласи сайлов кампаниясининг энг муҳим омили эканлигини таъкидлади ва сайловчиларига шундай деди:
“Агар одамлар президентликка мени сайлашса, Афғонистон оёққа туради, ўз армияси ва полициясига эга бўлади. У ўз ҳудудини ўзи ҳимоя қила олади, ҳеч бир мамлакатнинг,шу жумладан, қўшни давлатларнинг ҳам унга нисбатан ёмон фикрда бўлиши мумкин эмас”, — деди Ҳамид Карзай.
Айни пайтда, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти ва Афғон инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси вакиллари сайловларни бузишга бўлган хатти-ҳаракатлардан огоҳлантиришмоқда.
Инсон ҳуқуқлари ҳимоячилари эътирофига кўра, мамлакатнинг турли туманларида маҳаллий ҳарбий саркардалар сайловчилар ва номзодларга босим ўтказишмоқда, бунинг оқибатида қатор сиёсий партиялар тазйиққа учрашдан қўрқиб, ўз фикрларини очиқ изҳор этишолмаяпти.
XS
SM
MD
LG