Линклар

logo-print

Бугун Бағдод губернаторига суиқасд уюштирилди.


Ироқ Ички ишлар вазирлиги маълумотига кўра, дастлаб қуролланган гуруҳ томонидан Бағдод губернаторига тегишли автоулов ўққа тутилган, сўнг йўл четида портловчи мослама ҳаракатга келтирилган. Ҳужумдан шаҳар маъмурияти бошлиғи зарар кўрмади.
Бағдод остонасида бронемашинанинг портлатилиши оқибатида бир Америка аскари ҳалок бўлди. Бу икки кун ичида ҳалок бўлган Америка аскарларининг саккизинчиси эди. Куни кеча Фаллужа шаҳри ҳудудида миналаштирилган автомобил портлаши оқибатида унинг яқинидан ўтаётган ҳарбий колонна сафида бўлган 7 Америка аскари ва 3 Ироқ миллий гвардияси вакили ҳалок бўлган эди.
XS
SM
MD
LG