Линклар

Чеченлар етакчиси Аслан Масхадовнинг Лондондаги вакили Аҳмад Закаев Масхадов Бесландаги мактабнинг босиб олинишига алоқадор эмас, деб баёнот берди.


“Бесландаги террорчилик ҳаракати Россия армиясининг ҳаддидан ошганлигидан ғазабнок бўлган кишилардан мадад олувчи маҳаллий радикал гуруҳларнинг ишидир. Бу тўғридан тўғри Путин олиб бораётган жазо сиёсати оқибатидир. Бу сиёсат давом этар экан, Кавказдаги радикаллашув давом этаверади ва Беслан фожеасининг яна қайтарилиши ҳам шубҳасиздир”, — деди Аҳмад Закаев.
Куни кеча Бесланда қўлга олинган жанггари мазкур террорчилик акти ташкилотчилари Аслан Масхадов ва Шамиль Басаевдир, деб кўрсатма берди. Қўлга олинган шахснинг иқрори “Россия” телеканали орқали эфирга узатилди.
Унга кўра, Бесландаги босқин ташкилотчилари Шимолий Кавказда уруш чиқаришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйган.
Аҳмад Закаев телевидение орқали иқрор бўлган жанггари сўзларини рад этиб, уни қийноқлар воситасида шундай кўрсатма беришга мажбур қилишган, деган фикр билдирди. Закаевга кўра, “Кавказда барқарорлик ўрнатишга қодир ягона шахс Чеченистон Президенти Аслан Масхадовдир”.
XS
SM
MD
LG