Линклар

logo-print

Ӄароргоҳи Венада жойлашган Халӄаро матбуот институтининг бугун тарӄатган маълумотига кўра, Беслан ҳодисаларини ёритган бир неча журналист таъӄиб ӄилинган.


Фарангис Саид

Халӄаро матбуот институти ходимлари мухбирлардан баъзилари ҳибсга олингани, бошӄалари жисмоний тазйиӄӄа учраганини билдириб, бундан Россия ҳукумати матбуотни назорат ӄилмоӄчи экани яӄӄол кўриниб турганини таъкидлади.

Россиянинг “Известия” газетаси бош муҳаррири Раф Шакировнинг Беслан ҳодисасини ёритгани учун истеъфога чиӄишга мажбур ӄилингани, “Ал-Арабия” телеканали ва Грузиянинг “Рустави-2” телеканали ходимларининг ҳибсга олиниши шундай хулоса ӄилиш учун асос беради, демоӄда Халӄаро матбуот институти вакиллари.
XS
SM
MD
LG