Линклар

logo-print

Эрон ҳукумати Европа расмийлари билан ядровий дастурнинг айрим йўналишларини тўхтатиш масаласини ҳамон муҳокама ӄилаётганини билдирди.


Фарангис Саид

Айни ваӄтда АҚШ Давлат Департаменти матбуот котиби Ричард Баучер Эроннинг ядровий дастурини тўхтатишга оид ваъдалари ишонарли эмаслигини таъкидлаб, шундай деди:

”Агар яӄин ўтмишга назар ташлайдиган бўлсак, Эрон расмийлари центрифугаларни ишлаб чиӄариш ва улардан фойдаланишни тўхтатишни ваъда ӄилганларини эслаймиз. Аммо сўнгра улар “йўӄ, биз барибир бу йўналишдаги ишларни давом эттираверамиз”, дейишган,” - деди АҚШ расмийси.

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Теҳрон ядровий дастури масаласи ва Эронга нисбатан ӄўлланилиши мумкин бўлган жазо чоралари БМТ Хавфсизлик кенгашида кўриб чиӄилиши кераклигини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG