Линклар

Европа Иттифоӄи Туркиянинг Иттифоӄӄа ӄўшилиш муддатини белгилашдан олдин Анкарадан ӄўшимча шартларни бажаришни талаб ӄилмайди.


Фарангис Саид

Европа Иттифоӄининг кенгайиш масаласи бўйича комиссари Гюнтер Ферҳойген бугун Туркияга ӄилаётган ташрифи давомида шуни маълум ӄилди.

Туркия раҳбарияти Европа Иттифоӄига ӄўшилиш маӄсадида сиёсий ва иӄтисодий ислоҳотларни амалга оширмоӄда. Бироӄ, Туркияда инсон ҳуӄуӄларига оид вазият ҳамон Европа давлатлари хавотирларига сабаб бўлаётир.

Шу йил октябр ойида Европа Иттифоӄининг Туркияда амалга оширилаётган ислоҳотларга бағишланган ҳисоботи эълон ӄилиниши керак. Декабр ойида эса Европа расмийлари Анкарани расман Иттифоӄӄа таклиф этиш-этмаслик масаласини ҳал этади.
XS
SM
MD
LG