Линклар

АҚШ Президенти Жорж Бушнинг таъкидлашича, Ироӄда ҳалок бўлган АҚШ аскарлари сони 1000 нафардан ошганига ӄарамай, АҚШ етакчилигидаги халӄаро коалиция Ироӄда ғалаба ӄозонади:


Фарангис Саид

”Бизнинг ғалаба ӄозонишимиз муӄаррар, чунки эркинлик мамлакатлар ҳамда одамларнинг ўзгаришига олиб келади. Эркинлик тинчликни таъминлайди, шу сабабли биз форма кийган аёл ва эркаклар келтираётган ӄурбон учун ташаккур билдирамиз. Улар буюк ишга хизмат ӄилаётир,” - деди Президент Буш жумладан.

Бугун, шунингдек, АҚШ ҳарбий учӄичӄлари Ироӄдаги Фаллужа шаҳрига ракета ҳужуми уюштирдилар. Маълумотларга кўра, учӄичлар жанггарилар яширинган жойни нишонга олган.
XS
SM
MD
LG