Линклар

Россиянинг Шимолий Осетия республикаси Президенти Александр Дзасоховнинг маълум ӄилишича, Беслан ҳодисаси сабабли у бошӄараётган республика ҳукумати истеъфога чиӄади:


Фарангис Саид

”Келаси икки кун ичида мен ҳукумат расмийларини ишдан бўшатиш ҳаӄидаги фармонга имзо ӄўяман,” - деди Дзасохов Владикавказда норозилик намойишига чиӄӄан одамлар олдида.

Россия Бош ӄўмондонлиги бошлиғи, генерал-полковник Юрий Балуевский Россия дунёнинг ҳар бир ерида жойлашган террор базасига ӄарата ракета ҳужумини уюштиришга ӄодир эканини таъкидлади. Шу билан бирга ҳарбий бу Россия ядровий ҳужумни амалга ошириш ниятида эканини англатмаслигини айтди.

Россия Бош прокурори Владимир Устинов бугун Президент Путинга Беслан ҳодисаси юзасидан олиб борилаётган тергов жараёнига оид ҳисобот берди. Прокурор, жумладан, ӄурбонлар сони ҳаӄида гапириб, шундай деди:

”Маълумотларга кўра, 1200дан зиёд одам гаровга олинган эди. 727 одамга тиббий ёрдам кўрсатилди ва ҳамон кўрсатилмоӄда. 326 одам ўлдирилгани аниӄланди. Уларнинг 210 нафари шахси аниӄланди,” - деди Россия Бош прокурори. Бироӄ ҳамон топилмаган одамлар сонини аниӄ айтмади.
XS
SM
MD
LG