Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:30

Олтиариқда норозилик акцияси


7 сентябрь куни Фарғона вилоятининг Олтиариқ тумани жиноят ишлари суди олдида яқинлари узоқ муддатларга озодликдан маҳрум этилган бир гуруҳ фуқаролар ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари фаолиятидан норозилик билдириб, пикет уюштирди.

Пикетчилар қонунларни бузган ҳуқуқ-тартибот органлари ходимларининг истеъфога чиқишини талаб қилди.

Хабарларга кўра, бир гуруҳ аёллар ва туман ички ишлар бўлими вакиллари пикетчиларни калтаклаб, тарқатиб юборган. Норозилик акцияси иштирокчиларидан икки нафари ҳибсга олинган.

Халқаро инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамияти аъзоси Ғанихон Маматхоновнинг сўзларига қараганда, фуқаро кийимидаги 17 нафар милиция ходими ўз фарзандларини ҳимоя қилишга чиққан пикетчиларга куч ишлатган. Қаердандир пайдо бўлган аёллар низо чиқариш мақсадида норозилик акцияси қатнашчиларини калтаклай бошлаган ва уларга ҳуқуқ-тартибот ходимлари қўшилган.
XS
SM
MD
LG