Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 11:59

11 сентябрдан 3 йил ўтиб, дунё хавфсизроқ бўлдими?


Самандар Муҳтарам тингловчилар¸ бугундан бошлаб эътиборингизга 11 сентябр воқеаларига бағишланган туркум лавҳаларни ҳавола этa бошлаймиз. Бутун дунëни ларзага солган¸ 3 минг кишининг ëстиғини қуритган 11 сентябр воқеаларига ҳам бир неча кундан сўнг 3 йил тўлади. Айни ўша воқеа бугунга қадар давом этаëтган террорга қарши урушни бошлаб берган эди. Ўшандан кейин АҚШ ҳарбийлари Афғонистон ва Ироқда ҳарбий кампания бошлади. Шу билан бирга¸ жорий йилда дунëнинг бошқа мамлакатлари¸хусусан¸ Испания¸ Саудия Арабистони¸ Ўзбекистон¸ Россияда террор ҳаракатлари содир этилди. 11 сентябрга бағишланган туркум лавҳаларнинг биринчисида 2001 йилги қонли сешанба фожиаси ва террорга қарши уруш ҳаëтимизни қай томонга ўзгартиргани ҳақида ҳикоя қиламиз. Мазкур лавҳада биз бундан 3 йил олдин бутун дунëни оëққа турғизган кунни ëд оламиз. Мавзуни Самандар давом эттиради.

2001 йил 11 сентябр¸ сешанба. Ню-Йоркда тонг отган. Ўша куни ҳаво илиқ эди. Ню-Йоркликлар одатдагидек ишга¸ ўқишга кетаëтганди.

Аммо ¸ тахминан чорак кам 9ларда пайдо бўлган товуш барчанинг эътиборини ўзига жалб эта бошлади. “Боинг-757” русумли самолëт Манхэттен узра жуда ҳам паст учарди.


Самолëт моторининг баланд овози барчани ўз ҳаракатидан тўхтаб¸осмонга қарашга ундарди.

Самолëт 417 метр баландликда Жаҳон савдо марказининг шимолий биносига қараб учиб борарди.

Кейин маълум бўлишича¸ 94 йўловчини олиб кетаëтган самолëтни Муҳаммат Атто¸деган шахс бошқарарди. Самолëт ичида унинг 4 нафар сафдоши бўлгани ҳам кейинроқ аниқланди.


Ўша пайтда ердагилар ҳам¸самолëтдагилар ҳам¸ эгизак бинода ўтирганлар ҳам самолëтнинг бир неча сония ўтиб¸ Жаҳон савдо марказига урилишини тасаввур ҳам қила олмас эди. Бир зумда даҳшатли ҳодиса юз берди.

Самолëт 110 қаватли бинонинг 94- 99 қаватлари орасига бориб урилди. Орадан бир неча дақиқа ўтиб¸ CNN телекомпанияси бинонинг ëнаëтгани тасвирини тўғридан-тўғри эфирга узатди:

"Сиз Жаҳон савдо маркази биносининг ëнаëтгани тасвирини кўраяпсиз. Жуда ҳам хавотирли вазиятга ўхшайди. Тасдиқланмаган маълумотларга кўра¸ бундан бир неча дақиқа олдин самолëт марказнинг шимолий бинога бориб урилган”, бу CNN телокомпанияси бошловчиларидан бирининг овози эди.

Дастлабки тасвирлар даҳшатли эди. Ню- Йорк полицияси ва ўт ўчирувчилар фожиа қурбонларига ëрдам беришни бошлаган эди. Тез ëрдам машиналари ҳодиса юз берган ҳудудга шошарди. Бутун дунë телеканаллари Манхэттендаги воқеани тўғридан-тўғри олиб бера бошлади.


Ҳеч бир шахс нима бўлаëтганини тушуниб етмасди. Американинг ABC телеканали мухбири Манхэттендаги ҳодисани жонли эфирда тасвирлаб турган пайтда “Ал-Қайда” аъзолари томонидан ўғирланган иккинчи самолëт Жаҳон савдо марказининг иккинчи бинога бориб урилди. Бу ҳодиса соат 9дан-03 дақиқа ўтганда¸ биринчи самолëт бинога урилганидан сўнг¸ 17 дақиқа ўтиб юз берди.
Америкалик мухбирнинг ўша вақтдаги холатига қулоқ тутайлик:


“Афтидан тез ëрдам машиналари ҳодиса юз берган жойга етиб бормаган кўринади. Ҳеч нарсани тушуниб ...........э худойим!”


Иккинчи самолëт АҚШнинг “United Airline” компаниясига тегишли бўлиб¸ у ҳам Бостондан ҳавога кўтарилган. Маълумотларга қараганда¸ самолëт ичида 53 йўловчи¸экипаж аъзолари ва 5 нафар босқинчи бўлган.


Айни ҳодисалар юз берган вақтда мамлакат Президенти Жорж Буш Флориданинг Сарасота шаҳри мактабларидан бирида ҳукуматнинг ўрта таълим тизимида ўтказажак ислоҳотлари ҳақида болалар билан мулоқот қилаëтган эди. Президентга биринчи самолëт урилгани айтилганида ¸ Оқ Уй раҳбари буни авария ҳолати ¸деб қабул қилиб ўз мулоқотини давом эттирди.

Қисқа вақт ўтиб¸ Буш штаби раҳбари Андрю Кард Президент қулоғига “Жаноб Президент¸ иккинчи самолëт ҳам эгизак бинога бориб урилди. Америка ҳужум остида“¸ - деди.

Жорж Буш ўшанда АҚШга ҳужум уюштирилганлигини тушунди.
Мактабни тарк этишдан олдин¸ Буш ҳужум ҳақида илк баëнотини берди:

“Мен вице- президент¸Ню Йорк губернатори¸ Федерал Тергов Бюроси раҳбари билан гаплашдим ва уларга ҳодиса қурбонлари¸уларнинг яқинларига зудлик билан ëрдам бериш кераклигини ҳамда бу ҳужумларни амалга оширганлар¸уларнинг ортида ким турганлигини аниқлашни буюрдим ”, - деган эди Жорж Буш.


Буш баëнотидан кўп ўтмай “American Airlines” компаниясининг 77-нчи рейс билан Вашингтон аэропортидан кўтарилган самолëт соат 9-43 да пентагонга бориб урилди. Портлаш натижасида йўловчилар ва Пентагондагиларни қўшиб ҳисоблаганда 125 киши ҳалок бўлди.


Шу пайтда Ню- Йоркда юзлаб ўт ўчирувчилар Жаҳон савдо марказига қараб йўл олар эди. Ҳамма жой тутунга тўлиб кетган¸ ҳеч нарса кўринмас эди. Одамлар тўрт томонга қочар эди .


Соат 10дан 05 дақиқа ўтганда 110 қаватли эгизак бинодан бири қулади. Даҳшатли зарба натижасида эгизак биноси олдидаги бошқа иморатлар парча-парча бўлиб кетди. Бу зарбадан ҳатто ернинг ҳам дарз кетгани кузатилди.


Қуйи Манхэттендаги минглаб одам ўз ҳаëтини сақлаб қолиш мақсадида дуч келган томон қочар эди:

Биринчи бино қулаганидан 5 дақиқа ўтиб ¸ Пенсилвания узра учаëтган 4-чи самолëт ичида ҳаëт учун кураш кетарди. Ню-Жерсининг Ню-арк аэропортидан ҳавога кўтарилган самолëт Сан Францискога йўл олаëтган эди. Самолëтда экипаж аъзолари ва йўловчилар бўлиб 38 нафар киши бор эди.

Ню-Йоркдаги воқеалар ҳақида уяли алоқа орқали яқинларидан эшитган самолëтдаги йўловчилар террор ҳаракатларининг олдини олишга интилиб¸ босқинчиларни самолëт йўналишини ўзгартишга мажбур қилган.


Кўп ўтмай¸ тўртинчи самолëт ҳам Пенсилвания ўрмонларидан бирига қулаган. Расмийларга кўра¸4-чи самолëтдаги йўловчилар самолëтнинг Оқ Уйга бориб урилишининг олдини олган бўлиши мумкин.



Соат 10-28да Ню- Йоркда эгизак бинонинг иккинчиси ҳам назардан ғойиб бўлди:


Жаҳон савдо марказига тегишли икки эгизак бинонинг қулаши натижасида 2800 одам ҳалок бўлди. Улардан 343 нафари ўт ўчирувчилардир.


Туш вақти яқинлашганидан сўнг ҳам¸ АҚШ хавфсизлик хизмати бу ҳужумлар ким томонидан амалга оширилганлиги ҳақида маълумотга эга эмас эди.


Воқеалар тўғрисидаги хабар бутун дунë бўйлаб тарқалгач¸ мамлакат раҳбарлари АҚШ Президентига ўзларининг ҳамдардлигини билдира бошлади .


Ўша куни Жорж Бушга эҳтиëт чораси сифатида Оқ Уйни вақтинчалик тарк этиш маслаҳат берилди ва Президент АҚШ ҳаво кучларининг Небраскадаги ҳарбий базаси бош қароргоҳига олиб борилди.
Кўп ўтмай АҚШ ҳукумати 11 сентябр ҳодисалари ортида Усама бин Ладен етакчилигидаги “Ал-Қайда” террор тармоғи турганлигидан бохабар бўлди.
Кеч соат тўққизларда Небраскадан Вашинтонга қайтган Жорж Буш мазкур ҳужумлар учун масъулиятли шахслар қўлга олиниши ва террорчилар олов билан ўйнай бошлаганини таъкидлади.
XS
SM
MD
LG