Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 03:26

Бойлар ва камбағаллар ўртасидаги тафовут


Азизулло Арол "Осиë Тараққиëт Банки" томонидан эълон қилинган ҳисоботга кўра¸ ривожланаëтган Осиë мамлакатларида камбағалликни бартараф этиш ва фуқаролар турмуш даражасини яхшилаш бўйича диққатга сазовор ўзгаришлар юз бермоқда. Аҳолининг кунига бир доллардан камроқ маблағга ҳаëт кечирадиган қисми камаймоқда.

"Осиë Тараққиëт Банки"нинг янги ҳисоботида айтилишича¸ Осиë мамлакатларида кунига бир доллардан камроқ пулга яшайдиган одамлар сони 1990 ва 2002 йиллар мобайнида 223 миллион кишига камайган. Биргина Хитойда шундай кишилардан тўртдан уч қисмининг даромади айтиб ўтилган миқдордан анча ошган. Иқтисодчиларга кўра¸ даромади кунига бир доллардан камроқ бўлган одам ўта қашшоқ ҳисобланади.

"Осиë тараққиëт Банки" вакили Ифзал Али ушбу иқтисодий ўсиш дунëнинг бошқа минтақаларига қараганда мисли кўрилмаган даражада рўй берганини таъкидлайди.

"Иқтисодиëтдаги бундай ўсиш натижасида 2015 йилга бориб Осиë мамлакатларида қашшоқликда ҳаëт кечираëтган одамлар сони 150 миллионга тушиши мумкин. 2002 йилда бу рақам 690 миллион кишидан иборат бўлган".

Сўнгги ўн йилликлар ичида жаҳонда савдо ҳажми ва хорижий сармояларнинг кенгайиши Осиë мамлакатлари иқтисодиëти ўсишида катта рол ўйнади. Шунингдек¸ саноат корхоналарига қарз ҳисобига молия ажратиш маҳаллий ишчиларни иш билан таъминлашга ëрдам берди.

Мутахассис Ифзал Али ва бошқа иқтисодчилар фикрича¸ келажакда бу ўзгаришлар Осиë ҳудудида бойлар билан камбағаллар ўртасида катта фарқнинг вужудга келишига сабаб бўлиши мумкин.

"Бу соҳада Хитой каби муваффақиятга эришган мамлакатда ҳам агарда ушбу тенгсизлик ҳал қилинмаса¸ ҳукуматлар учун кашшоқлик даражасини камайтириш анча қийин бўлади. Иқтисодий ривожланиш муҳим масала. Бироқ¸ иқтисодий тенгсизликни ҳал қилиш ундан ҳам муҳимдир"¸- дейди "Осиë Тараққиëт Банки" вакили Ифзал Али.

Осиë мамлакатларида тафовутлар шунчалик кескинки¸ ўрта табақа шаҳар аҳолиси ўсиб бормоқда. Атрофдаги кўпчилик камбағаллар орқада қолиб кетмоқда. Улар иш излаб қишлоқлардан шаҳарларга келишга мажбур бўлмоқда.

Иқтисодчилар фикрича¸ тафовутларнинг олдини олиш ва камбағаллар сонини камайтитиш йўлларидан бири ер ва қарзга пул бериш шароитини яхшилашдир. 2001 йилдан буëн Таиланд бу соҳада бир қатор лойиҳалар¸ жумладан мамлакат қишлоқларида уч йил муддатга қарз бериш дастурини қабул қилди. Бироқ¸ давлатдан қарз олган одамларнинг айримлари олган пулларини эски қарзларига тўладилар ëки турли харажатларга сарфладилар. Бошқалари¸ шаҳар ташқарисидан ўзларига уй қуришга киришдилар.

Бундан хулоса чиқарган Али: "Осиë мамлакатларида камбағаллар юзма-юз келган муаммоларнинг барчасини қарз орқали ҳал қилиб бўлмайди. Қарз бу ҳал қилувчи восита эмас"¸- деб таъкидлади.

Унга кўра¸ халқ ортиқча томчиларга қарам бўлиб қолишни истамайди. Улар ҳозирнинг ўзида яхши ҳаëт кечиришни хаҳлайди. Ҳукуматлар бу масаласига жиддий эътибор бериши керак¸ акс ҳолда халқнинг азоб тортиши давом этаверади.

"Осиë Тараққиëт Банки" ҳисоботида айтилишича¸ камбағалликка қарши курашда ерга эгалик¸ тоза ичимлик суви¸ таълим-тарбия¸ соғлиқни сақлаш каби масалалар ҳал қилувчи олим ҳисобланади.
XS
SM
MD
LG