Линклар

Австралиянинг Жакартадаги элчихонаси олдида кучли портлаш юз берди


Арол Пайшанба куни эрталаб Австралиянинг Индонезиядаги элчихонаси ëнида кучли портлаш рўй берди. Натижада бир неча киши ҳалок бўлди ва ўнлаб одам жароҳатланди. Жакарта полициясига кўра¸ портлаш миналаштирилган машина воситасида амалга оширилган.

Ҳозирча ушбу кучли портлаш учун масъулиятни ҳеч ким ва ҳеч қандай гуруҳ ўз зиммасига олмаган. Бироқ¸ Австралия Ташқи ишлар вазири Александр Довнер ушбу портлашни Австралияга қарши қаратилган террористик ҳужум¸ деб баҳолади.
"Биз портлаш учун ким жавобгар эканини билмаймиз. Воқеани аниқлаш анча вақт талаб қилади. Табиийки бизнинг тахминларимиз бўйича портлаш Жамоа и-Исломия томонидан амалга оширилган"¸ - деди Австралия ташқи ишлар вазири.

Маълум бўлишича¸ Жамоа и-Исломия Ал-Қайдага алоқадор экстремист гуруҳ бўлиб¸ ўтган беш йил мобайнида Индонезия ҳудудида 50 дан ортиқ бомба ҳужумларини амалга оширган.

Маҳаллий вақт билан эрталаб соат ўн яримларда миналаштирилган машина портлатилгани оқибатида камида етти одам ҳалок бўлган. Яраланганлар сони юз кишидан ортиқлиги айтилмоқда.

ўтган ҳафта АҚШ ва Австралия ҳукуматлари Жакартадаги элчихона ходимлари ва Индонезияга сафар қиладиган фуқароларини эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирган эди. Америка ва Австралия бундай ҳужум исломий жанггарилар томонидан амалга оширилишни тахмин қилишган эди.

Индонизия полицияси бошлиғи ушбу портлашни бундан икки йил олдин Марриот меҳмонхонаси ва Балидаги клубларга қилиган ҳужумларга ўхшатиб¸ асосий гумон қилинаëтган гуруҳ Жамоа и-Исломия эканини таъкидлади.

Жакартанинг мана шу бугун портлаш юз берган туманида бундан икки йил олдин бир худкуш Марриот меҳмонхонаси яқинида ўзини портлатгани оқибатида 12 киши ҳалок бўлган. 2002 йилда Балидаги тунги клублардан иккитасига қилиган ҳужум натижасида 202 одам нобуд бўлган эди. Ўшанда қурбон бўлганларнинг кўпчилиги австралиялик саëҳатчилар бўлган.
XS
SM
MD
LG