Линклар

logo-print

Шоҳимардон кимнинг ери?


Ишонч Хабарларга қараганда, Қирғизистон расмийлари Ўзбекистонга қарашли Шоҳимардон анклавини Қирғизистон ҳудуди сифатида тан олинишини талаб қилиб, баёнотлар бермоқда.

Тарихчи олимларнинг сўзларига қараганда, Шоҳимардон ўтган асрнинг 20-йиллари бошларигача Қўқон хонлигига қараган. Шўролар даврида Марказий Осиёда янги республикалар пайдо бўлгач, Шоҳимардон Қирғизистон ҳудуди ичида қолиб кетган.

Тарихчи олим Қаҳрамон Ражабовнинг айтишича, “Шоҳимардон” атамаси ислом дини билан боғлиқ. Ўрта Осиёда миллий-ҳудудий чегараланиш ўтказилган 1924-1925 йилларда Шоҳимардонда азалдан ўзбеклар яшагани инобатга олиниб, бу ҳудуд Ўзбекистон анклави сифатида сақлаб қолинган.

Жамиятшунос Комрон Алиевнинг таъкидлашича, Қирғизистон шўролар даврининг илк йилларида Қорақирғиз мухтор республикаси номи остида Қозоғистон таркибида бўлган. Мухториятга республика мақоми берилиши муносабати билан Ўзбекистоннинг Ўш ва Жалолобод вилоятлари ҳам Қирғизистонга қўшилган.

Шоҳимардон қишлоқ фуқаролар йиғини раиси Иброҳим Алломовнинг маълум қилишича, фуқаролар йиғини таркибига Шоҳимардон ва Ёрдон қишлоқлари киради. Йиғин ҳудуди 19 минг квадрат метрни ташкил этади. Бу ерда истиқомат қиладиган аҳолининг 99 фоизи ўзбеклардир. Ҳудудда иккита ўрта мактаб, тўртта болалар боғчаси, иккита поликлиника бор. Бу ерда завод-фабрикалар йўқ. Аҳоли даромадининг катта қисми туризм ҳисобидан келарди. Аммо бундан бир неча йил олдин юз берган кучли сел ва Боткен воқеаларидан кейин сайёҳлар оқими кескин камайган.
XS
SM
MD
LG