Линклар

logo-print

Бугун Индонезия пойтахти Жакарта шаҳридаги Австралия элчихонаси рўпарасида машинага ўрнатилган кучли бомба портлади.

  • Ҳасанжон

Бунинг оқибатида тўққиз одам нобуд бўлди, 160 киши жароҳатланди. Ўлганларнинг аксари индонезиялик полициячилар, элчихона хавфсизлик хизмати ходимлари ва кўчадаги ўткинчи одамлар. Портлашда Австралия элчихонаси хизматчиларига зиён етмаган.
Индонезия ва Австралия расмийлари мазкур ҳужумни “Жамоа Исломия” жанггари гуруҳи уюштирганини гумон қилмоқда. Чунки бу гуруҳ аввалллари портлашлар содир этганликда айбланган.
Бугун Индонезия Президенти Мегавати Сукарнопутри портлаш содир бўлган жойни бориб кўрди:
"Биз бу ҳаракатни қоралаймиз. Чунки у бизга катта талафот етказди. Шунинг учун мен барча Индонезия халқини терроризмга қарши курашишда бирлашишга чақираман”, - деди Индонезия Президенти.
Жакартадаги портлаш масъулиятини ҳозирча хеч ким ўз зиммасига олгани йўқ.
XS
SM
MD
LG