Линклар

logo-print

Россия ва Ўзбекистонда юз берган сўнгги воқеаларан кейин¸ Қозоғистон ҳукумати хавфсизлик чораларини кучайтирмоқда.


Қозоғистон Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбари ўринбосари Владимир Божко бугун парламентда қилган чиқишида хавфсизлик қўмитаси ходимларининг террор ҳаракатларини амалга ошириш ниятида бўлган одамларни қидираëтганини билдирди.

Божко шунингдек¸ Миллий хавфсизлик қўмитаси Ўзбекистон ҳукуматининг шу йил июл ойида Тошкентда содир этилган портлашлар ортида турган шахслар Қозоғистон жанубидаги террорчилар лагерида машғулот ўтаган¸ деган маълумотларни текшираëтганини таъкидлади.
Ўтган ҳафта Бесландаги мактабни қўлга олганлар орасида ҳам қозоқ миллатига мансуб кишилар борлиги хабар қилинган эди.
Шу ҳафта бошида Санкт-Петербург милицияси шаҳар кинотеатрлардан бирига портловчи мосламани ўрнатганликда гумон қилинган бир неча қозоқ фуқарони қўлга олган эди.
XS
SM
MD
LG