Линклар

logo-print

Исроил ҳарбийлари Ғазо минтақасидаги “Жабаля” қочқинлар лагерига ракета ҳужуми уюштирди. Мазкур амалиëт натижасида 8 нафар фаластинлик жароҳат олгани хабар қилинди.


Исроил ҳарбийларининг чоршанбадан буëн олиб бораëтган ҳарбий амалиëтлари натижасида 6 нафар фаластинлик ҳалок бўлди¸ 100га яқин одам жароҳат олди.
Шунингдек¸ Исроил Иордан дарëсининг ғарбий соҳили ва Ғазо минтақасидаги чегара масканларини октябр ойининг охиригача ëпиб қўйди.

Шу вақт ичида Исроилда кузги диний байрамлар бўлиб ўтади ва расмийлар Фаластин жанггариларининг ҳар қандай ҳаракати олдини олиш мақсадида чегара масканларини ëпиб қўйишга қарор қилди.
XS
SM
MD
LG