Линклар

АҚШ Беларус расмийларини мамлакатда октябр ойига мўлжалланган референдумни адолатли ва демократик тамойиллар асосида ўтказишга чақирди.


Референдум Парламент сайловлари билан бир кунда – 17 октябрда ўтказилади.
АҚШ Давлат Департаменти вакили Ричард Баучер ëзма баëнотида Беларусда инсон ҳуқуқларининг пой мол этилиши референдумда Александр Лукашенканинг учинчи муддатга қолиши учун овоз берадиганларнинг ўз фикрини ўзгартиришга туртки бўлиш кераклигини айтади.

Шунингдек¸ баëнотда¸ “агар референдумнинг ўтказилиши халқаро талабларга жавоб бермаса¸ у ҳолда¸ Оқ Уй Минскка бўлган сиëсатини қайтадан кўриб чиқишига тўғри келади”¸дейилган.

Беларус президенти Александр Лукашенка шу ҳафта бошида телевидение орқали қилган мурожаатида мамлакатда референдум ўтказилишини маълум қилган эди:

“Ҳурматли ватандошлар¸мамлакатимизнинг амалдаги конституциясига биноан¸ мен мамлакатда умумхалқ референдуми ўтказиш ҳақидаги фармонга имзо чекдим. Референдум шу йилнинг 17 октябрида бўлиб ўтади”.
XS
SM
MD
LG