Линклар

logo-print

Индонезия полицияси пайшанба куни мамлакат пойтахтидаги портлаш ҳудкуш бомбачилар томонидан содир этилганлигини маълум қилди.


Индонезия полицияси бошлиғи Суинто Ландунгга кўра¸ терговчилар портлаш оқибатида ҳалок бўлган кишининг жасади ҳудкушга тегишли-тегишли эмаслигини ўрганмоқда.
Австралия Бош вазири Жон Ховард Жакартадаги Австралия элчихонаси олдида содир этилган портлаш сўнггиси эмаслиги эҳтимолини маълум қилди.
Жон Ховардга кўра¸ пайшанба кунги портлашдан сўнг олинган разведка маълумотларида Индонезия пойтахтида яна бир ҳужум содир этилиши мумкинлигини билдирган.
Жакарта полицияси пайшанба кунги портлаш бир неча ҳудкуш бомбачи томонидан амалга оширилгани ва натижада 9 нафар индонезиялик ҳалок бўлиб¸ 180га яқин одам жароҳат олганини маълум қилди.
Мазкур портлаш учун масъулиятни “ Жамоаи Исломия” радикал ислом гуруҳи ўз зиммасига олди. Гуруҳ Австралиядан 850 кишилик қўшинини Ироқдан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда.

Бу талабга жавобан Жон Ховард бундай деди:
“Қўшинларимизни Ироққа юборганимиз ҳақида ҳар бир одам ўз нуқтаи назарига эга¸ аммо ¸агар Австралия терррочилар томонидан қўйилаëтган у ëки бу талабни бажарса¸у ҳолда¸ мамлакат ўз келажагини назорат қилишдан айрилади”.
XS
SM
MD
LG