Линклар

АҚШ хавфсизлик хизмати “Ал-Қайда” террор тармоғининг етакчиларидан бири¸Усама бин Ладиннинг яқин сафдоши Айман аз Завохирийнинг телемурожаати ëзилган тасмани ўрганаяпти.


Расмийлар “Ал-Жазира” телеканали орқали намойиш этилган тасвирлар “Ал-Қайда”нинг ҳар йили анъанавий тарзда 11 сентябр олдидан қиладиган чиқишининг учинчисилигини маълум қилди.

“Ал-Жазира” мазкур тасмани қаердан олганини билдирмади.
Мисрлик руҳоний Айман аз- Завохирий телевидение орқали қилган чиқишида Ироқ ва Афғонистондаги АҚШ ҳарбийларининг ижобий натижаларга эриша олмаëтганини айтади.
Шунингдек¸ Аз- Завохирий¸ Афғонистоннинг шарқий ва жанубий ҳудудларини мужоҳидлар назорт қилаяпти¸АҚШ ҳарбийлари улардан беркиниб юрибди¸-деди.
XS
SM
MD
LG