Линклар

Судан Ташқи ишлар вазири Мустафо Усмон АҚШ Давлат Котибининг Дарфур вилоятида геноцид кузатилгани ҳақидаги баëнотини рад этди.


Жанубий Кореяга сафарини давом эттираëтган Мустафо Усмон Судан ҳукумати Колин Пауэллнинг бундай баëноти АҚШда ноябр ойида бўлиб ўтадиган президентлик сайлов олди билан боғлиқ, деган фикрда эканлигини маълум қилди :

"Бу баëнот АҚШда бўлиб ўтадиган сайлов олди кампанияси доирасида ëки одамлар эътиборини Ироқдаги вазиятдан бошқа масалаларга қаратиш мақсадида қилинган”.

Колин Пауэлл АҚШ Сенатида қилган чиқишида Дарфурдаги вазиятни тасвирлар экан¸ ҳукуматига хайриҳоҳ “Жонжавид” номли араб жанггарилари гуруҳининг Дарфурдаги қора танлиларга ҳужумлар уюштирганини маълум қилди :


“Биз Суданнинг Дарфур вилоятида геноцид ҳоллари кузатилгани ва бунга Судан ҳукумати ва “Жoнжавид” араб жанггарилари жавобгар¸деган хулосага келдик. Бундай ҳолатлар ҳозирда ҳам юз бераëтган бўлиши мумкин”.
Шуниингдек¸ Колин Пауэлл БМТни Дарфурдаги вазиятни ўз назоратига олишга ва Суданга нисбатан санкциялар қўллашга чақирди.
Хабарларга кўра¸ Хитой¸Покистон ва Жазоир АҚШнинг Дарфурга нисбатан санкция қўллаш ҳақида БМТ Хавфсизлик Кенгашига тақдим этган резолюция лойиҳасига қаршилик билдирган.
XS
SM
MD
LG